Умуммиллий мотам куни: Астанада элчихоналар ўз байроқларини туширди

ASTANA. Kazinform – Бугун Қозоғистонда умуммиллий мотам куни. Шу куни давлат байроқлари ярмигача туширилади, оммавий-маданий тадбирлар тўхтатилади. Шу муносабат билан Астанадаги айрим давлатларнинг элчихоналари Қозоғистон билан ҳамкорлик белгиси сифатида ўз байроқларини ярмигача туширди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Абай вилоятидаги даҳшатли ўрмон ёнғинида 14 нафар қозоғистонлик ҳалок бўлди. Куни кеча Давлат раҳбари Семейда ўрмончиларнинг оила аъзолари ва яқинлари билан учрашиб, 12 июнь мамлакатда умумхалқ мотам куни деб эълон қилинишини маълум қилди.

«Душанбани мамлакатимиз учун умумхалқ мотам куни деб эълон қилдим. Биз ҳалок бўлган фуқароларни эслаймиз. Сабрли ва кучли бўлинг. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларда ҳам, вазирликларда ва бошқа барча соҳаларда тегишли чоралар кўриляпти. Биз бу вазиятдан албатта тегишли хулоса чиқарамиз», – деди Қасим-Жомарт Тоқаев абайликлар билан учрашув чоғида.

photo

photo

Хитой, АҚШ, Ўзбекистон, Туркия ва Бирлашган Араб Амирликлари элчихоналари қозоғистонликларнинг қайғусига шериклигини билдирган. Бу давлатлар ўз давлат байроқларини туширди.

Шунингдек, миллий мотам куни бир қанча давлатлар президентлари Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали гаплашиб, Қозоғистон халқининг қайғусига шерик бўлди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Абай вилоятида юз берган ёнғин муносабати билан Қозоғистон Давлат раҳбари ва халқига ҳамдардлик билдирди. Шавкат Мирзиёев ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзоларининг қайғусига шерик эканини айтди.

Бундан ташқари, Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған Давлат раҳбари билан телефон орқали мулоқот қилиб, Абай вилоятида содир бўлган ҳалокатли ёнғин муносабати билан Қасим-Жомарт Тоқаев ва қардош Қозоғистон халқига ҳамдардлик билдирди.

photo

photo

Россия Президенти Владимир Путин, Беларусь Президенти Александр Лукашенко ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга ва Қозоғистон халқига ҳамдардлик билдирди. Қозоғистоннинг хориждаги элчихоналарига ҳам одамлар келиб ҳамдардлик билдиряпти.

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар