Улитау вилоятига 158 миллиард тенге сармоя жалб қилинди

Улитау вилояти ҳокими Дастан Риспеков Жезқазған шаҳри аҳолиси билан учрашувда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қатор кўрсаткичларни маълум қилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги вилоят ҳокимлигига таяниб.

инвестиция
Коллаж: Kazinform

Вилоят раҳбарининг таъкидлашича, жорий йилда вилоятда иқтисодий кўрсаткичлар яхшиланиб, ҳудуд ривожига 158 миллиард тенге сармоя жалб этилган. Саноат, қурилиш ва туризм соҳаларида салмоқли лойиҳалар амалга оширилди.

Дастан Риспеков, шунингдек, агросаноат мажмуасини ривожлантириш доирасида Янгиарқа вилоятида чорвачилик мажмуаси, Жезқазған шаҳрида паррандачилик фермаси ва сабзавот маҳсулотларини сақлаш омборлари қурилиши режалаштирилгани ҳақида ҳам маълум қилди. Улитау вилоятида 200 гектар майдонда қишлоқ хўжалиги экинлари етиштириш лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган.

Вилоят раҳбари уй-жой коммунал хўжалигини модернизация қилиш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш масалаларига ҳам тўхталди.

“Вилоятда аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга ошириляпти. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида 316 километр сув таъминоти ва 49 километр иссиқлик тармоқлари модернизация қилинди. Ижтимоий инфратузилма ҳам ривожланяпти, янги мактаблар, шифохоналар, спорт мажмуалари қуриляпти, – деди вилоят ҳокими.

Сўнгги хабарлар