Улитау вилоятида янги реабилитация маркази очилди

Янги реабилитация маркази 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган алоҳида эҳтиёжли болалар учун мўлжалланган бўлиб, йилига 600 нафаргача болани қабул қила олади, дея хабар беради Kazinform Улитау вилояти ҳокимлиги хабарига таяниб.

Улитау вилоятида янги реабилитация маркази очилди
Фото: Улитау вилояти ҳокимлиги

Лойиҳа «Қазақстан халқына» жамғармаси кўмагида амалга оширилди.

“Ҳамкорлигимиз давом этаётганидан хурсандман. «Қазақстан халқына» жамғармаси ижтимоий ёрдам доирасида 65 миллион тенгелик жиҳозлар етказиб берди ҳамда болалар учун ўйин майдончаси, футбол ва баскетбол майдонлари, шунингдек, 52,4 миллион тенгелик воркаут спорт мажмуасини совға қилди”, - деди вилоят ҳокими Дастан Риспеков.

2024 йилда муҳим ижтимоий лойиҳалар амалга оширилди. Янги мактаблар, болалар боғчалари, тиббиёт муассасалари қурилиши ниҳоясига етказилди.

“Вилоят ҳокимлиги янги ишлаб чиқариш қувватлари ва инфратузилма объектларини ишга тушириш режаларини амалга оширишни давом эттирмоқчи. Улитау вилояти ижтимоий-иқтисодий соҳаларда барқарор ўсиш суръатларини намойиш этиб, ҳудудни ривожлантириш учун янги имкониятлар яратади”, — дея хулоса қилди Дастан Риспеков.

Сўнгги хабарлар