Ҳукумат Президентнинг Қозоғистон халқига Мурожаатномасини амалга ошириш миллий режасини тасдиқлади

NUR-SULTAN. Kazinform – Ҳукумат Президентнинг Қозоғистон халқига Мурожаатномасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

ҚР Бош вазири Алихан Смаиловнинг сўзларига кўра, режанинг 5 та асосий йўналиш бўйича амалга оширилиши иқтисодиётни сифатли ривожлантириш ва халқ фаровонлигини ошириш имконини беради.

«Барча давлат органлари ва ҳокимликлар зудлик билан уни амалга оширишга киришиши керак. Давлат органларининг биринчи раҳбарлари режалаштирилган тадбирларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаши керак», - деди Ҳукумат раҳбари.

Ҳукумат аъзолари юқорида қайд этилган режани ўзида акс эттирган Президент Қарори лойиҳасини маъқуллади.

«Миллий иқтисодиёт вазирлигига Бош вазир девони билан биргаликда Қарор лойиҳасини бугун Президент Администрациясига киритишни топшираман», - деди Алихан Смаилов.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай



Фото: primeminister.kz

Сўнгги хабарлар