Ҳукумат 2027 йилгача овулларда 40 минг янги иш ўрни яратишни режалаштирмоқда

ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазир Алихан Смаилов 2027 йилгача овулларда 40 мингта янги иш ўрни яратилишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
«Жорий йилда умумий қиймати 143 миллиард тенге бўлган 1,5 мингта лойиҳа режалаштирилган. 2027 йилгача овул аҳоли пунктларида сув сифати ва йўлларнинг ҳолати яхшиланади, муҳандислик тармоқлари таъмирланади, ижтимоий, маданий ва спорт иншоотлари барпо этилади. 40 мингга яқин иш ўрни яратилади»

, - деди у Ҳукумат йиғилишида.

Алихан Смаиловнинг фикрича, лойиҳа фаолияти овуллар ривожига янги суръат бериши керак.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар