Украинадаги қозоғистонликлар мамлакатга Польша орқали етказилади

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон ўз фуқароларини Украинадан репатриация рейслари орқали мамлакатга етказади. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистоннинг Украинадаги Элчихонасига таяниб хабар беради.
None
None

«2022 йил 25-26 феврал кунлари Аir Astana Қозоғистон фуқаролари учун репатриация рейсларини амалга оширишни режалаштирмоқда. Ушбу рейс Катовицедан (Польша) амалга оширилади. Қозоғистон фуқароларига Украина-Польша чегарасидан аэропортгача визасиз «яшил даҳлиз» тақдим этилади.

Фуқаролардан имкон қадар тезроқ Львовга келишлари сўралади, қабул қилиш пункти Замкнена кўчаси, 3/1 манзилида жойлашган Қозоғистон Республикаси Фахрий консуллиги, тел. +38 (032) 240-36-70, +38 (067) 989-28-19», - дейилади баёнотда.

Қўшимча маълумот учун Аir Astana авиакомпаниясига +38 (050) 051-11-17, +38 (050) 981-54-49 рақамлари орқали мурожаат қилиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Россия Президенти Владимир Путин Украинада махсус ҳарбий операция ўтказиш қарорини эълон қилган эди.

Шу муносабат билан Украина Президенти Владимир Зеленский мамлакат халқига мурожаат қилиб, Украинада ҳарбий ҳолат жорий этилишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Украина фуқароларини эвакуация қилмоқда.

Украинадаги оғир вазият туфайли Қозоғистон фуқароларига айни пайтда ўз яшаш жойларида қолиш ва Қозоғистон Элчихоналари ва консулликлари билан алоқада бўлиш таклиф қилинмоқда.


Сўнгги хабарлар