Украина ҳудудидан Қозоғистоннинг яна иккита юк машинаси чиқарилди – ҚР ИИРВ

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йил 14 март ҳолатига кўра, Украинада қозоғистонлик эгаларига тегишли 57 та юк машинасидан 51 таси чиқарилди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Матбуот хизмати маълумотларига кўра, 11 та автомашина Россия Федерацияси ҳудудига, 8 таси Молдовага ва 32 таси Польшага ўтган. Украинада ҳали ҳам 6 та машина қолган, улардан 5 та ҳайдовчи - шу давлат фуқаролари.

Бундан ташқари, Қозоғистон операторларига тегишли 1030 юк вагонлари Украинада. Украина томон кетаётган 509 та вагон Россия ва Грузия ҳудудида тўхтатилди, яна 627 таси бошқа манзилларга йўналтирилди.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон фуқароларининг Украинада эвакуация қилинишини диққат билан кузатиб бормоқда.
Сўнгги хабарлар