Украина Бош вазири истеъфога чиқди

ASTANA. Kazinform – Украина Бош вазири истеъфога чиқиш ҳақида ариза берди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида маълум қилди, деб ёзади ТАСС.

Денис Шмыгаль
Фото: Денис Шмигальнинг Facebook саҳиқасидан

“Украина Бош вазири лавозимидан озод қилишингизни сўрайман”, – дейилади 15 июль куни чоп этилган постда.

Олий Рада чоршанба куни вазирларни ишдан бўшатиш масаласини кўриб чиқади. Янги номзодлар бўйича овоз бериш 17 июлга белгиланган.

У 2020 йилнинг 4 мартидан бери бош вазир лавозимида ишлаб келмоқда. Ҳарбий ҳолат туфайли унинг ваколат муддати Украина тарихидаги энг узоқ – беш йилдан ортиқ муддат бўлди.

14 июль куни Украина президенти Владимир Зеленский ҳукумат раҳбари лавозимига Бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт вазири Юлия Свириденко номзодини илгари сурганини маълум қилди. Бироқ Конституцияга кўра, бош вазир лавозимига номзод парламентдаги кўпчилик овоз билан кўрсатилиши керак.

Шу куни Зеленский Шмигаль истеъфога чиққанидан кейин мамлакат Мудофаа вазири бўлишини эълон қилди.

Амалдаги мудофаа вазири Рустем Умеров АҚШдаги элчи лавозимига ўтказилиши режалаштирилган. Охирги кунларда украиналик нашрлар Умеровнинг оиласи АҚШда яшаётгани ҳақида тез-тез хабар бермоқда.

Сўнгги хабарлар