15:14, 20 Июнь 2024 | GMT +5
Угандада автоҳалокатда 15 киши ҳалок бўлди
“Monitor” нашри маҳаллий полиция маълумотига таяниб ёзишича, Уганда марказий қисмидаги Намильянго қишлоғида йўловчилар чиқиб олган юк машинаси ағдарилиб кетган. Натижада 15 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

“Ҳозирча шахси аниқланмаган ҳайдовчи транспорт воситасини бошқаролмай қолгач, машина ағдарилиб кетган, – дея баёнот берди полиция вакили. – Воқеа жойида 11 киши ҳаётдан кўз юмди, тўрт йўловчи касалхонада жон берди.
Маҳаллий савдо уюшмаси раҳбари Фрэнк Муйимбва маълум қилишича, юк автомобилида 55 нафар савдогар кетаётган эди.