UEFA президентининг Қозоғистонга ташрифидан мақсад нима
ASTANA. Kazinform – UEFA президенти Александер Чеферин Астанага келди. Бу ҳақда Қозоғистон футбол федерацияси маълум қилди.

Александер Чеферин Қозоғистонга расмий ташрифи давомида Қозоғистон футбол федерацияси фаолияти билан танишади, инфратузилма объектларига ташриф буюради. Шунингдек, у ҚФФ президенти Марат Омаров билан бир қатор муҳим масалаларни муҳокама қилади.
Эслатиб ўтамиз, Александер Чеферин ва Марат Омаров жорий йилнинг февраль ойида Швейцариянинг Ньон шаҳридаги UEFA (Европа футбол ассоциациялари иттифоқи) қароргоҳида учрашган эди. У ерда Қозоғистон футболини ривожлантириш режаси муҳокама қилинди ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўналишлари кўриб чиқилди.
Александер Чеферин 2016 йилдан бери UEFA президенти лавозимида ишлаб келмоқда.
Мамлакат бугун “Қозоғистон футболи” кунини нишонламоқда. Бу Қозоғистон футбол федерацияси UEFAга аъзо бўлганининг 23 йиллигига бағишланган.
2002 йил 25 апрелда Швеция пойтахти Стокгольмда бўлиб ўтган UEFA конгрессида қабул қилинган қарор асосида Қозоғистон Европада футбол ўйнаш имкониятини қўлга киритди. Бу қозоқ футболи ривожи йўлидаги ижобий қадам эди. Бунгача федерация Осиё футбол конфедерацияси (AFC) таркибига кирган.
Қасим-Жомарт Тоқаев UEFA президенти Александер Чеферинни қабул қилгани ҳақида аввал хабар бергандик.