12:52, 12 Июнь 2022 | GMT +5
UEFА Миллатлар лигаси: Қозоғистон - Словакия учрашувига ҳакамлар тайинланди
NUR-SULTAN.Кazinform – UEFА Миллатлар лигасининг 4-туридан ўрин олган Қозоғистон – Словакия учрашувини бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Учрашувни бельгиялик Брамом ван Дриске бошқариб боради. Унга ҳамюртлари Ромен Девийерс ва Кевин Монтени ёрдам беришади. Ҳакам ёрдамчиси бельгиялик Жонатан Лардо. Нидерландиялик Ингмар Аустром ҳакамнинг видеоёрдамчиси ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик футболчилар С лигасининг учинчи гуруҳида иштирок этишади. Рақиблар Беларусь, Озарбайжон ва Словакия.
Дастлабки уч турдан кейин 7 очко жамғарган Қозоғистон биринчи ўринда.
Қозоғистонлик футболчилар Озарбайжонни 2:0, Словакияни 1:0 ҳисобида ютди, Беларусь билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Қозоғистон – Словакия учрашуви Нур-Султан вақти билан соат 20:00да бошланади ва Qazsport телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Муаллиф: Адилжан Умбет