UEFA Чемпионлар лигаси: Бугун «Астана» Грузиянинг «Динамо» клуби билан тўқнаш келади

None
Фото: fcastana.kz
ASTANА. Каzinform – «Астана» бугун UEFA Чемпионлар лигасининг биринчи саралаш босқичи доирасида «Динамо Тбилиси» (Грузия) билан учрашади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Учрашув 12 июль куни «Астана-Арена» стадионида Астана вақти билан соат 19:50да бошланади ва «Qazsport» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

«Динамо Тбилиси» (Грузия) 1925 йилда ташкил топган. 1964 ва 1978 йилларда СССР чемпиони бўлди. 1990 йилдан буён ўз мамлакатида 18 марта шоҳсупага кўтарилган.

Шунингдек, 1981 йилда у UEFA Кубоги эгалари кубогини қўлга киритди.

Икки жамоа ўртасидаги жавоб ўйини 19 июлга белгиланган.

Ғолиб жамоа иккинчи саралаш босқичида Загребнинг «Динамо» жамоаси билан куч синашади. Ўйин 25 июль ва 1 август кунлари бўлиб ўтади.

2014 йилда Грузия жамоаси Чемпионлар лигасининг иккинчи саралаш босқичида Қозоғистоннинг «Ақтўбе» клубига (0:1, 0:3) имкониятни бой берганди.

Эслатиб ўтамиз, «Астана» 2015-2016 йилларда турнирнинг гуруҳ босқичида иштирок этган.

2016, 2017, 2018 йилларда эса Европа лигаси гуруҳ босқичида иштирок этган.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар
telegram