ТуркПА кузатувчилари референдум куни Астана, Алмати ва Туркистон шаҳарларида ишлайди

ASTANА. Кazinform – Бу ҳақда ташкилот бош котиби Рамиль Гасанов Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилисининг Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раиси Айгул Қуспан билан онлайн учрашувда маълум қилди, деб хабар беради Каzinform мухбири.

ТуркПА
Фото: ТуркПА

Бош котибнинг сўзларига кўра, ТурПА кузатувчилари учта шаҳарда — Астана, Алмати ва Туркистон шаҳарларида бўлади. Ташкилот овоз бериш тартиб-қоидаларининг шаффофлигини таъминлашга ва Қозоғистоннинг бирлашмага раислиги даврида амалга оширилган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга тайёр.

Унинг сўзларига кўра, бўлажак конституциявий ўзгаришлар нафақат Қозоғистон, балки бутун туркий дунё учун ҳам муҳимдир. Чунки улар сиёсий барқарорлик ва давлат институтларини ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни қамраб олади.

Учрашув давомида томонлар ташкилотнинг халқаро фаолиятини ҳам муҳокама қилишди.

Бош котибнинг сўзларига кўра, ТуркПА делегацияси яқинда Вена шаҳрида бўлиб ўтган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламент ассамблеяси сессиясида иштирок этган, у ерда кузатувчи мақомини олиш учун ариза бериш жараёни якунланган.

Қозоғистон ушбу ташаббусни илгари суришни қўллаб-қувватлагани таъкидланди.

Айгул Қуспан, ўз навбатида, мамлакатда Парламент тизимида режалаштирилган институционал ўзгаришлар ҳақида маълумот берди ва сайлов жараёнларига ишончни ошириш учун халқаро кузатувчиларнинг иштироки муҳимлигини таъкидлади.

Апрель ойида Истанбулда бўлиб ўтадиган ТуркПАга аъзо давлатлар парламентлари раисларининг норасмий учрашувининг аҳамияти ҳам таъкидланди. Учрашув парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига бағишланади.

Эслатиб ўтамиз, Референдумга МДҲдан 100 га яқин кузатувчи келади.

Сўнгги хабарлар