Туркманистон Президенти Астанага келди

ASTANA. Kazinform — Сердар Бердимуҳамедов “Марказий Осиё-Хитой” саммитида иштирок этиш учун келди. Бу ҳақда Ҳукумат матбуот хизмати хабар берди.

Түрікменстан Президенті Астанаға келді
Фото: Үкімет

2024 йилда Қозоғистон ва Туркманистон ўртасидаги товар айланмаси 555,7 миллион долларни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Президенти Садир Жапаров “Марказий Осиё – Хитой” саммитида иштирок этиш учун Қозоғистонга келган эди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Астана шаҳрида “Марказий Осиё – Хитой” II саммити бўлиб ўтади. Унда минтақадаги 5 та давлат раҳбарлари ва Хитой Халқ Республикаси раиси иштирок этади.

Биринчи саммит 2023 йил 19 май куни Хитойнинг Сиань шаҳрида бўлиб ўтган. Саммит якунида Давлат раҳбарлари Сиань декларациясини имзоладилар ва қатор ташаббусларни қабул қилдилар.

Сўнгги хабарлар