Туркиянинг «Turan» тўлов тизими Ўзбекистонга пул ўтказмаларини йўлга қўйишни режалаштирмоқда

Туркиянинг «Turan Teknoloji Anonim Şirketi» (Turan) тўлов тизими ноябрь ойида Туркиядан Марказий Осиё мамлакатларига пул ўтказмаларини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «United Payment» МЧЖ бош директори Эдгар Абдуллаев Trendга маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги yuz.uzга таяниб.

Эдгар Абдуллаев
Фото: Trend

«Turan» Марказий Осиё мамлакатларига маблағ жўнатиш истагида бўлган мижозлар учун янги имкониятлар яратади. Ушбу ҳаракат компаниянинг глобал тармоғини кенгайтириш ва мижозларнинг қулай ва хавфсиз пул операциялари бўйича талабларини қондиришга интилишини акс эттиради. Биз мижозларимизга Марказий Осиё мамлакатларига пул жўнатиш имкониятини тақдим эта олганимиздан фахрланамиз. Бизнинг мақсадимиз – ҳар бир транзакцияда соддалик ва қулайликни таъминлаш, ўтказиш жараёнини мижозларимиз учун имкон қадар содда қилиш”, - дея қўшимча қилди у.

Ҳозирда Туркиянинг «Turan Teknoloji Anonim Şirketi» тўлов тизими орқали Озарбайжонга пул ўтказмалари муваффақиятли амалга оширилмоқда. Ойлик трансферлар тахминан 9,5 миллион турк лирасини ташкил этади.

Маълумот учун: «Turan Teknoloji Anonim Şirketi» ўз фаолиятини 2022 йил май ойида бошлаган ва ҳозирда 120 мингдан ортиқ фаол фойдаланувчига эга. Мазкур тизимда ойига 700 мингдан ортиқ транзакциялар амалга оширилади. 

Сўнгги хабарлар