Туркиянинг Ҳатай шаҳрида яна зилзила юз берди

None
АNKARA. АNADOLY – Кazinform – Туркиянинг Ҳатай шаҳрида 5,0 магнитудали зилзила содир бўлди, дея хабар бермоқда Кazinform Анадолу агентлигига таяниб.

Офатлар ва фавқулодда вазиятларга қарши кураш бошқармаси (AFAD) сайтида эълон қилинган маълумотларга кўра, зилзила Ҳатайнинг Дефна туманида содир бўлган. Зилзила чуқурлиги 9,76 км.

Эслатиб ўтамиз, 20 февраль куни Дефне туманида содир бўлган 6,4 магнитудали зилзила оқибатида 6 киши ҳалок бўлган, 562 нафар аҳоли тан жароҳати олган эди.

Охирги маълумотларга кўра, 6 февраль куни Туркиянинг Қаҳраманмараш провинциясида содир бўлган даҳшатли зилзила қурбонлари сони 42310 нафарга етди.

Сўнгги хабарлар