Эпицентри Туркиянинг Қаҳраманмараш шаҳрида бўлган зилзила қурбонлари сони 42,3 минг кишидан ошди
Қаҳраманмараш, Газиантеп, Шанлиурфа, Диярбакир, Адана, Адияман, Османия, Ҳатай, Килис, Малатя ва Элазиг провинцияларида инсон қурбонлари қайд этилган.
Табиий офат ҳудудидан эвакуация қилинганлар сони 448 018 кишига етди.
Айни дамда офат ҳудудида AFAD, Туркия Қуролли кучлари, Соҳил қўриқлаш хизмати, ёнғин хавфсизлиги хизмати, нодавлат ташкилотлар, шунингдек, халқаро тузилмалар вакилларидан иборат 14 740 нафар қидирув-қутқарув ходими жалб этилган. Жами 242 392 киши зилзила зоналарида, шу жумладан полиция, жандармерия, тез ёрдам ва бошқалар.
Уюмларни олиб ташлашга экскаваторлар, эвакуаторлар, кранлар, булдозерлар, автомашиналар, сув ташувчилар, тиркамалар ва бошқа қурилиш техникаси каби 13 минг 700 техника жалб қилинди.
Фавқулодда вазиятлар зонасига ходимлар ва материалларни ўтказиш учун яратилган «ҳаво кўприги»да 11 907 парвоз амалга оширилди.
Миллий мудофаа вазирлиги ва Соҳил қўриқлаш қўмондонлиги ходимларни ташиш, гуманитар ёрдам ва аҳолини эвакуация қилиш учун жами 38 та кема ажратди.
301 289 та чодир ўрнатиш ишлари якунланди. Шунингдек, минтақада 6 минг 375 модулли уй ўрнатилди.
Эслатиб ўтамиз, 20 февраль куни Туркиянинг Ҳатай провинциясининг Дефне туманида 6,4 магнитудали янги зилзила қайд этилган эди. Кейинроқ яна 5,8 магнитудали зилзила юз берди. Туркия жануби-шарқида уйлар қулаб тушди. Ер силкинишлари Сурия, Ливан, Кипр, Исроил, Иордания, Ироқ, Фаластинда ҳам сезилган. Ҳатайдаги зилзила қурбонлари сони 6 киши, 562 нафар аҳоли жабрланган.
Фото: aa.com.tr