Туркияда 6,4 магнитудали зилзила юз берди
Агентлик тарқатган маълумотларга кўра, зилзила эпитцентри 2 км чуқурликда жойлашган.
Президент Режеп Таййип Эрдоған Туркия ҳукуматининг жанубий Ҳатай провинциясидаги Табиий офатлар ва Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг Мувофиқлаштириш марказинида бўлган пайтда, Қаҳраманмарашдаги зилзиладан 114 минг 834 кишининг қутқарилганини маълум қилди. Шунингдек, 1 миллион 684 нафар фуқаро вақтинчалик уй-жой билан таъминланди.
Унинг сўзларига кўра, биринчи босқичда 100 минг контейнерли уй фойдаланишга топширилади. Улардан 65 мингтаси қўрилмоқда. Агар керак бўлса, уларнинг сони 200 мингга етказилади.
Президент зилзила зонасида яшовчи, ҳозирда чодир ва модулли конструкциялардан қурилган уйларда истиқомат қилаётган аҳоли йил охиригача янги уй-жойга эга бўлишини маълум қилди.
Туркия раҳбарининг айтишича, март ойидан бошлаб Ҳатай провинциясида 40 минг 426 уй қурилиши рухсат этилади. Қаҳрамонмарашда 45 067, Адимьянда 25 882, Газиантепда 18 544 уй қурилади.
Элязиг провинциясида 3750 та, Аданда 2500 та, Килисда 250 та уй қурилади.
Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни Қаҳрамонмарашда 7 баллдан кучли икки марта зилзила содир бўлган эди. Зилзилалар мамлакатнинг 10 та провинциясида, шунингдек, қўшни давлатлар, жумладан Сурияда ҳам сезилган.
Туркияда зилзила қурбонлари сони 41 мингдан ошди.