10:57, 17 Февраль 2023 | GMT +5
Туркиядаги зилзила: 261 соатдан кейин вайроналар остидан икки киши тирик топилди
XATAY. ANADOLY-Kazinform – Антакянинг Одабоши туманида содир бўлган зилзиладан 261 соат ўтиб, Меҳмет Али Шакироғли ва Мустафо Авчи вайроналар остидан қутқариб олинди, дея хабар беради Kazinform Анадолу агентлигига таяниб.

Антакянинг Ордабоши кўчаларида иш олиб бораётган қутқарув гуруҳи вайрон бўлган уйнинг тошлари орасида қолиб кетган икки кишини қутқарди.
Улар зудлик билан 26 ёшли Меҳмет Али Шакироғли ва 34 ёшли Мустафо Авчини олиб чиқишди. Икки киши Қаҳраманмарашдаги зилзиладан 261 соат ўтиб қутқарилди.
Уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага етказилди.
6 феврал куни эпицентри Қаҳраманмарашда 7 баллдан юқори бўлган иккита зилзила қайд этилди. Мамлакатнинг 10 вилоятида, шунингдек, қўшни давлатлар, жумладан, Сурияда ер ости силкинишлари кузатилган.
Президент Режеп Таййип Эрдоған Туркияда етти кунлик миллий мотам эълон қилди. Вайронкор зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 36,1 минг кишидан ошди.
Фото: aa.com.tr