09:04, 07 Февраль 2023 | GMT +5
Режеп Таййип Эрдоған Туркиядаги зилзилага боғлиқ миллий мотам эълон қилди
ANKARA. Kazinform – Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған мамлакатнинг жануби-шарқида содир бўлган даҳшатли зилзилага боғлиқ етти кунлик миллий мотам эълон қилди. Давлат раҳбарининг тегишли фармони душанба куни унинг матбуот хизмати томонидан тарқатилди, дея хабар бермоқда Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.
«2023 йил 6 февраль куни мамлакатда юз берган зилзила туфайли етти кунлик миллий мотам эълон қилинди. 12 февраль куни қуёш ботгунга қадар мамлакатимизда ва хорижий давлатлардаги ваколатхоналаримизда байроқларимиз ярим чўзилган ҳолатда бўлади», – дейилган ҳужжатда.