Туркияда январ ойида йиллик инфляция 20 йиллик энг юқори даражага етди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Туркияда йиллик инфляция ўсишда давом этмоқда. Январ ойида йиллик инфляция даражаси қиймати 48,7 фоизга етди. Бу ҳақда Туркия Статистика институти маълум қилган, деб хабар беради Kazinform dw.com нашрига таяниб.

Бу 2002 йил ўрталаридан бери кузатилган энг юқори кўрсаткич, дея таъкидлайди dpa агентлиги. Маълумотларга кўра, таҳлилчилар йиллик инфляциянинг 47 фоиздан кўп бўлмаслигини кутишган. 2021 йилнинг декабрига нисбатан истеъмол нархлари 11,1 фоизга ошди.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған асосий ставкани оширишга қарши. Шу билан бирга, иқтисодчилар ушбу чорани юқори инфляцияга қарши кураш воситаси сифатида тавсия қиладилар.

Бундан ташқари, Туркия раҳбари 2021 йил охирида ватандошларини жамғармаларини лирада сақлашга чақирди. Умуман мамлакатдаги валюта инқирози назорат остида, дея ишонтирмоқда Эрдўған. Шу билан бирга, 2021 йил давомида турк миллий валютаси ўз қийматининг ярмидан кўпини йўқотган.

Сўнгги хабарлар
telegram