08:39, 18 Сентябрь 2023 | GMT +5
Туркияда ўт ўчириш вертолёти сув тўғонига қулаб тушди: Қирғизистоннинг икки фуқароси қидирилмоқда
Измирнинг Мендерес туманида ўрмон ёнғинини ўчириш чоғида Тахтали тўғонидан сув олишга ҳаракат қилган вертолёт қулаб тушди. Вертолётда бўлган уч киши қидирилмоқда, улардан бири қутқариб олинди, дея хабар беради Кazinform ТRТ Haber сайтига таяниб.

Кеча соат 23:53 да ўрмон ёнғинига жўнатилган вертолётлардан бири билан алоқа узилган. Текширув натижасида вертолёт Тахтали тўғонидан сув олиб, ўша ерга қулагани аниқланган.
Бу ҳудудга полиция, қирғоқ хавфсизлиги, АFAD (ТР Фавқулодда вазиятлар вазирлиги) ва UМКЕ (Миллий тиббий қутқарув гуруҳи) қўшинлари юборилган. Ҳозирча вертолётнинг иккинчи учувчиси Қирғизистон фуқароси қутқариб олиниб, оғир аҳволда шифохонага етказилган.
Туркия Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Иброҳим Юмакли мавжуд вазият ва қидирув-қутқарув ишлари ҳақида маълумот берди. Ҳозирча вертолёт қулаган жой аниқланган.
«Мендересдаги ёнғин назорат остига олинди. Вертолётдаги тўрт кишидан уч нафари Қирғизистон, бир нафари Туркия фуқароси. Ҳозирча бир нафар Қирғизистон фуқароси тирик топилган, унинг ҳаёти хавф остида эмас. Вертолёт қулаган жой аниқланган, зудлик билан қутқарув ишлари олиб борилмоқда», — деди вазир.