Туркияда Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган тадбирлар давом этмоқда

ТOKAT. Кazinform - Туркияда Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган тадбирлар давом этмоқда, деб хабар беради Kazinform.
None
None

Бу сафар «Хожа Aҳмвад Яссавий йўли ва Нурсултон Назарбоев» номли анжуман Ички Aнадолунинг Токат шаҳрида бўлиб ўтди.

Тадбирда провинция ҳокими Озан Балжи, Қозоғистоннинг Туркиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Aбзал Сапарбекули, Токат шаҳри кенгаши аъзолари ва аҳолиси иштирок этди.

Учрашувда Хожа Aҳмад Яссавийнинг «Девони ҳикмат» асари ва бутун туркий халқларнинг ислом дини тушунчасига қўшган ҳиссаси ҳақида сўз юритилди. Президент Нурсултон Назарбоевнинг глобал ташаббуслари, жумладан, туркий дунёнинг интеграцияни ривожлантиришдаги ўрни ҳам кенг муҳокама қилинди.


«Қозоғистоннинг Мустақиллиги бутун туркий халқлар учун муҳим. Чунки у бизнинг ватанимиз. Евроосиёнинг ёрқин юлдузи Қозоғистоннинг қудрати, бизнинг кучимиз. Озодлиги - бизнинг ҳам озодлигимиздир. Ҳар доим шундай бўлсин! Икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик барча соҳаларда мустаҳкамланиб, Қозоғистон-Туркия муносабатлари дунёга ўрнак бўлсин!», деди Токат ҳокими Озан Балжи.


Таъкидлаш жоизки, анжуман давомида «Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллиги» ижодий танловида ғолиб чиққан ёшлар тақдирланди.


Қозоғистон Элчиси Aбзал Сапарбекули ҳам Токат провинциясининг фахрий фуқароси ва йилнинг энг яхши дипломи унвони билан тақдирланди.




Сўнгги хабарлар