Туркияда халқаро жиноий ташкилот аъзолари қўлга олинди

Туркияда халқаро жиноий ташкилот аъзолари қўлга олинди
Фото: Anadolu агентлиги

Туркия хавфсизлик кучлари халқаро жиноий ташкилотларнинг уч нафар етакчисини қўлга олди. Улар орасида Интерпол томонидан “қизил бюллетень” билан қидирувга берилганлар ҳам бор, дея Туркия Ички ишлар вазирлиги раҳбари Али Ерликая ижтимоий тармоқларда маълум қилди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Anadoluга таяниб хабар беради.

“Туркия полицияси бош бошқармасининг Наркотик жиноятларга қарши кураш бошқармаси билан келишилган ҳолда Алания (Анталия) ва Истанбулда ташкил этилган Kafes-21 операцияси доирасида хавфли жиноятчилар қўлга олинди”, — деди вазир.

Анталия провинциясининг Алания туманида қўлга олинган Томас Жозеф Конрад Интерполнинг “қизил бюллетени” остида қидирувга берилган эди. У Польшада гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи уюшган жиноий гуруҳга раҳбарлик қилган, Марокашдан Италия ва Испанияга катта миқдорда гиёҳванд моддалар етказиб берган, кейин эса Европанинг бошқа мамлакатларига камроқ миқдорда наркотик жўнатган жиноий гуруҳни бошқарган.

“Туркия хавфсизлик кучлари Хитойда “фирибгарлик ва ноқонуний фаолият” учун Интерпол “қизил бюллетени” асосида қидирувда бўлган Цзинькин Пэнни Истанбулнинг Фотиҳ туманида қўлга олди. Даниэль Александр Мюллер Германияда бир тонна кокаиннинг ноқонуний савдосига алоқадорлиги учун қидирилмоқда, у Истанбулнинг Бейўғлу туманида қўлга олинди", - деди А.Ерликая.

Унинг таъкидлашича, Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари халқаро жиноий ташкилотлар, гиёҳванд моддалар сотувчиси ва жиноий тўдаларнинг мамлакат ҳудудидаги ҳар қандай фаолиятининг олдини олишда давом этади.

Сўнгги хабарлар