08:53, 03 Июнь 2025 | GMT +5
Туркияда 5,8 магнитудали зилзила содир бўлди
ASTANA. Kazinform - Зилзила эпицентри Эгей денгизида бўлган, дея хабар беради Kazinform агентлиги Trendга таяниб.

Зилзила эпицентри Муғла вилоятининг Мармарис туманидан 10,43 км узоқликда бўлган, деб маълум қилди Ички ишлар вазирлигининг Табиий офатлар ва Фавқулодда вазиятларни бошқариш бошқармаси (AFAD). Зилзила эпицентри 67,91 км чуқурликда жойлашган.
Муғла губернатори Идрис Акбийик, зилзила ортидан ваҳима ичида баландликдан сакраб 34 кишининг жароҳатланганини айтди. Унинг қўшимча қилишича, ҳодиса натижасида Мармарисдаги иккита бинода ёриқлар пайдо бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия шарқида 4,9 магнитудали зилзила содир бўлган эди.