09:08, 28 Апрель 2025 | GMT +5
Туркияда 4,9 магнитудали зилзила қайд этилди

Европа-Ўрта ер денгизи сейсмология маркази маълумотларига кўра, силкинишлар эпицентри 298 минг киши истиқомат қиладиган Элазиг провинциясидан 44 км жануби-ғарбда жойлашган. Манба 10 км чуқурликда жойлашган.
Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия ғарбида 4,5 магнитудали зилзила содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.