Туркияда 28 миллион йил аввал яшаган каркидоннинг суяклари топилди
Тошга айланган ҳайвоннинг ёши 28 миллион йил деб ҳисобланди.
Туркиянинг Минерал тадқиқотлар ва қидирув институти қошидаги шаҳид Джума Даг номидаги тарих музейи 2015 йилдан бери Қизилирмак туманидаги Кемалли қишлоғи яқинида қазиш ишларини олиб боряпти.
Палеонтологлар ушбу ҳудудни 2014 йилда ўрганишни бошлаган. Худди шу йили маҳаллий аҳоли Чорум провинциясининг Сунгурлу туманида суяк парчаларини топди.
Ҳозирда Кемалли қишлоғи яқинида қазиш ишлари олиб бориляпти.
Шаҳид Джума Даг номидаги тарих музейи умуртқали ҳайвонлар палеонтологияси гуруҳи раҳбари, муҳандис-геолог Неше Оялнинг айтишича, бу йилги қазишмалар давомида суяк парчалари кўринишидаги янги топилмалар топилган.
Унинг сўзларига кўра, бу ҳудуддан қарийб 28 миллион йил аввал яшаган улкан каркидоннинг суякларидир.
«Ер юзидаги энг йирик сутэмизувчи ҳайвон сифатида танилган, мамлакатимиз ҳудудидан топилган улкан каркидоннинг суяклари бу жониворнинг кўчиш йўллари ва тарқалиш ҳудудларини аниқлашда жуда муҳим», – дейди геолог.
Оялнинг таъкидлашича, йирик каркидон суяклари авваллари асосан Мўғулистон, Хитой, Ҳиндистон яримороли ва Марказий Осиёда топилган.