Туркия жамғармаси Рамазон ойида 66 мамлакатдаги 3 миллион кишига ёрдам кўрсатади
ASTANА. Kazinform — Туркиянинг «Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари» гуманитар ёрдам жамғармаси (İHH) мусулмонлар учун муқаддас бўлган Рамазон ойида дунё бўйлаб 66 мамлакатдаги 3 миллион кишига ёрдам кўрсатишни режалаштирган. Бу ҳақда İHH жамғармасининг матбуот баёнотида маълум қилинган.
Баёнотга кўра, акция «Рамазон: биродарликка чақириқ» шиори остида ўтказилади.
Ёрдам Туркиядаги муҳтож оилаларга, шунингдек, Африка, Осиё, Яқин Шарқ, Европа ва Жанубий Америка мамлакатларидаги муҳтожларга кўрсатилади. Озиқ-овқат ва совға тўпламлари қуролли тўқнашувлар ва оғир инқирозларни бошдан кечираётган мамлакатлар аҳолисига ҳам етказилади. Улар орасида Фаластин, Сурия, Судан ва Ливан бор.
Хайрия қилувчилар İHH ташкил этган акцияга SМS орқали қўшилиб, Туркиядаги ва дунёнинг турли бурчакларидаги муҳтож мусулмонларга закот, фитр, садақа ва озиқ-овқат тўпламларини эҳсон сифатида юбора оладилар.