10:35, 16 Август 2023 | GMT +5
Туркия янги ҳарорат рекордини ўрнатди
АNKARA. Кazinform – Сешанба куни Туркиянинг марказий қисмидаги Эскишеҳир провинциясида ҳарорат бўйича янги рекорд ўрнатилди. Бу ҳақда мамлакат экология ва шаҳарсозлик вазири Меҳмет Озхасеки маълум қилди, деб хабар беради Кazinform ТАSS агентлигига таяниб.

«Туркияда мамлакатни қамраб олган кучли жазирама туфайли ҳарорат рекорди янгиланди. Энг юқори ҳарорат Эскишеҳир провинциясида қайд этилди ва Целсий бўйича 49,5 даражани ташкил этди. Аввалги рекорд 2021 йилнинг 20 июлида Ширнак провинциясида 49,1 даража иссиқлик кўрсаткичи билан ўрнатилган эди», – деб ёзди у Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида.
Туркиянинг кўплаб минтақаларида, жумладан жанубда ҳам сўнгги кунларда иссиқ бўляпти. Термометр баъзи жойларда 40 даражадан ошди. Ҳарорат 44 даражага етган Истанбул ва Измирда ҳам рекордлар қайд этилди. Туркияда иссиқ ҳаво давом этиши, баъзи жойларда ҳаво ҳарорати мавсумий меъёрдан -7 фоизга, қарийб бир ҳафтага кўпроқ ошиши кутилмоқда.