11:43, 20 Октябрь 2023 | GMT +5
Туркия сайти Бахтиёр Зайнутдиновнинг тарихий муваффақияти ҳақида ёзди
Туркиянинг Cine1haber.com сайти қозоғистонлик ярим ҳимоячи Бахтиёр Зайнутдиновнинг рекордига эътибор қаратди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Sports.kzга таяниб хабар беради.

"Бешиктош"нинг қозоғистонлик юлдузи Бахтиёр Зайнутдинов ўз мамлакати тарихига урган голлари сони билан кирди. 25 ёшида 14 та гол урган Зайнутдинов Қозоғистон тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди. Қозоғистонда бу 25 ёшли йигитдан кўпроқ гол урган одам йўқ”, - деб ёзади сайт.
Эслатиб ўтамиз, Руслан Балтиев голлар сони бўйича рекордчи бўлган (13 та гол). Аммо Зайнутдинов 2024 йилги футбол бўйича Европа чемпионати саралаш турнирида Финляндияга қарши ўйинда (2:1) дубль муаллифига айланди ва ундан ўзиб кетди.