Туркия Қора денгиз хавфсизлиги йиғилишини ўтказади

15-16 апрель кунлари Анқарада Россия ва Украина ўртасида юзага келиши мумкин бўлган ўт очишни тўхтатиш бўйича маслаҳатлашувлар бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform Анадолу агентлигига таяниб.

Турция проведет встречу по безопасности в Черном море
Фото: Anadolu Ajansı

Туркия Миллий Мудофаа вазирлиги Анқарада хорижий давлатларнинг ҳарбий вакиллари билан Қора денгиздаги хавфсизлик масалалари бўйича йиғилиш ўтказади. Бу ҳақда Туркия Мудофаа вазирлиги баёнотида айтилган.

Хабарга кўра, Россия ва Украина ўртасида юзага келиши мумкин бўлган ўт очишни тўхтатиш нуқтаи назаридан маслаҳатлашувлар 15-16 апрель кунлари Туркия денгиз кучлари қўмондонлиги қароргоҳида бўлиб ўтади.

Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, йиғилиш иштирокчилари Қора денгизда тинчликни сақлаш учун ҳарбий режалаштиришнинг денгиз аспектини муҳокама қилади.

Аввалроқ Туркия ва Исроил Суриядаги можароларнинг олдини олиш бўйича маслаҳатлашувларни бошлагани хабар қилинганди.

Сўнгги хабарлар