Туркия келаси йилдан сайёҳлар учун янги солиқ турини жорий қилади
Қонун лойиҳасига кўра, меҳмонхоналар, дам олиш масканлари, квартирали меҳмонхоналар ва шу кабилар ҳудудида сотиладиган барча хизматлар, жумладан, турар жой учун 2 фоизлик солиқ ундирилади.
Ушбу солиқ ставкаси муайян ҳудудларнинг маҳаллий ижро этувчи органларининг қарорига кўра ўзгариши мумкин.
Шу билан бирга, қонун лойиҳаси мамлакат парламентига киритилганидан кейин туристик бизнес томонидан ноаниқ саволлар пайдо бўлди.
Масалан, унда рўйхатдан ўтиш вақтида туристлар тўловни тўлаши кераклиги айтилади, бироқ Туркияга пакетли турлар доирасида келган хорижлик фуқароларни жойлаштиришда нима қилиш кераклиги номаълум.
Мутахассисларнинг фикрича, хорижлик туроператорлар билан ишлаётган меҳмонхоналар шартномасида туристдан 2 фоизлик йиғим олинади деган банд бўлмаса, улар солиқни ғазнага ўзлари тўлаши мумкин.
Агар туристик маҳсулотни сотишда бунга аниқ эътибор берилмаса, туристлар мустақил равишда солиқ тўлашлари даргумон.
Туркия 2019 йилда «яшаш учун солиқ» жорий этишга қарор қилди.
Ўшандан бери қонун коронавирус пандемияси ва туризмнинг сезиларли даражада пасайиши туфайли бир неча бор кечиктирилди.
Туркия иқтисодиёти айни дамда сезиларли рецессияни бошдан кечирмоқда, бунда туризм асосий даромад соҳаларидан бири ҳисобланади.
Бу йил, Россия ва Украина ўртасидаги ҳарбий можарога қарамай, мамлакатда туристлар оқими яхши тикланди, бу ҳам чет эллик сайёҳлар учун янги солиқ жорий этилишига олиб келди.
Фото: dzen.ru