Туркия чегарада хавфсизлик чораларини кучайтирди
ASTANA. Kazinform — Туркия Яқин Шарқдаги кескинлик туфайли давлат чегарасида барча зарур хавфсизлик чораларини кўрмоқда, дея хабар беради Анадолу агентлиги.

Туркия Миллий Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Зеки Актюрк ҳафталик брифингда Исроил ва Эрон ўртасида давом этаётган можаролар фонида Туркияга ноқонуний чегарадан ўтиш ҳолатлари кўпаймаганини айтди.
Унинг қайд этишича, Туркия Қуролли кучлари эҳтимолий миграция ҳаракати таҳдидига жавобан барча хавфсизлик чораларини кўрмоқда.
Спикернинг сўзларига кўра, ўтган ҳафтада турк чегарачилари 122 кишини, жумладан, террорчилик ташкилотларига алоқадор икки кишини қўлга олган. Йил бошидан буён ҳибсга олинганлар сони 2681 нафарга етди.
Аввал Исроилнинг Эронга берган зарбасидан сўнг Туркия хавфли ҳудудларни четлаб ўтган янги парвоз йўналишларини жорий қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Эслатиб ўтамиз, 13 июнга ўтар кечаси Исроил Эрон ҳудудига катта зарба берди.