Туркий тилли давлатлар ОАВлари ва туроператорлари учун медиа-тур ташкил этилди

None
Фото: ЎР Маданият ва туризм вазирлиги
TASHKENT. Kazinform - Шу кунларда Қўқон шаҳрида «Туркий тилли ёшлар» халқаро фестивали бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Kazinform ЎР Маданият ва туризм вазирлигига таяниб.

Фестиваль доирасида Халқаро турк маданияти ташкилоти (ТУРКСОЙ)га аъзо мамлакатлар Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатларидан оммавий ахборот воситалари вакиллари, сайёҳлик компаниялари ходимлари ва гидлар иштирокида Фарғона вилояти бўйлаб медиа-тур ташкил этилди.

Унда Туркиянинг «TRT» телеканали ва «TRT AVAZ» телеканали ҳамда «Anadolu» ахборот агентлиги томонидан туркияликлар учун мамлакатнинг тарихий масканлари ва сайёҳлик марказлари ҳақида медиаконтентлар тайёрланди.

Шунингдек, Қозоғистоннинг «Хабар 24» ва «Атамекен» телеканаллари ижодкорлари, Қирғизистоннинг «Альянс пресс» ва «Кабар» интернет нашрлари томонидан ҳам Фарғона водийси ҳақида қизиқарли материаллар ишланди.

Хорижликлар дастлаб Қўқон шаҳрида жойлашган Худаёрхон ўрдаси, XVIII асрда қурилган тарихий Жоме масжиди ҳамда Норбўтабек масжиди билан танишди. Шундан сўнг мамлакатнинг ўзига хос ташриф қоғози ҳисобланган ҳунармандлик воситалари, жумладан, ёғоч ўймакорлик, ипак мато тўқиш ва кулолчилик марказларида бўлди.

Халқаро медиа-тур иштирокчилари томонидан тайёрланаётган ушбу медиаконтентлар мамлакатга қардош мамлакатлардан кириб келувчи сайёҳлар сонини ошишида хизмат қилади.


Сўнгги хабарлар