Туркий инвестиция жамғармасини яратиш жараёни қандай кечмоқда

None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Бағдат Амиреев билан учрашди, дея хабар бермоқда Kazinform Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазирлигига таяниб.

Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, томонлар туркий тилли давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди. Хусусан, беш туркийзабон давлатнинг биринчи қўшма молия институти – Туркий инвестиция жамғармасини ташкил этиш ҳамкорликнинг асосий устувор йўналишларидан биридир.

Бу ташаббус туркий тилли давлатларнинг норасмий саммити доирасида барча давлатлар раҳбарлари томонидан қўллаб-қувватланди.



Учрашувда вазир ҚР Миллий иқтисодиёт вазирлиги ҳамкорлари билан биргаликда Туркий инвестиция жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги шартнома лойиҳаси устида фаол иш олиб бораётганини маълум қилди.

Битим лойиҳаси халқаро молия ташкилотини ташкил этишни назарда тутади. Унинг мақсади минтақалараро савдони кенгайтириш ва иқтисодий фаолиятни қўллаб-қувватлаш орқали Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг иқтисодий ривожланишига кўмаклашишдан иборат.



«Учрашув якунларига кўра, томонлар ҳамкорликнинг барча йўналишлари бўйича ишларни фаоллаштиришга келишиб олдилар»

, — дейилади вазирлик хабарида.

Фото: t.me/presseconomy

Сўнгги хабарлар