Туркий давлатлар ёшларини боғловчи платформа яратилади

ASTANA. Kazinform – Туркий давлатлар ёшларини бир-бирига боғловчи платформа яратилади. Бу ҳақда Астана шаҳрида бўлиб ўтган Турк маданияти ва мероси жамғармаси кенгашининг II йиғилишида жамғарма президенти Ақтоти Раимқулова маълум қилди.

Түркі елдерінің жастарын байланыстыратын платформа құрылады
Фото: Виктор Федюнин/Kazinform

“Жамғарма ўз фаолияти доирасида ёшлар билан ишлашга катта аҳамият беради. Шу нуқтаи назардан, туркий давлатлар миллий университетлари деворларида туркий дунё маданияти, мероси, тарихини тўлиқ ўрганиш мақсадида Туркий мерос марказларини очиш ниятидамиз”, – деди ташкилот раҳбари.

Жамғарма президенти жорий йилда уч мамлакат миллий университетлари қошида шундай марказлар очилиши, келгуси йилларда уларнинг сонини янада ошириш режалаштирилганини таъкидлади.

Түркі елдерінің жастарын байланыстыратын платформа құрылады
Фото: Виктор Федюнин/Kazinform

“2025 йилда Алмати шаҳридаги Ал-Фораби номидаги Қозоқ миллий университети, Бишкекдаги Жусип Баласағун номидаги Қирғизистон миллий университети ёнида, шунингдек, Туркияда ҳам шундай марказлар очишни режалаштирганмиз”, – дейди Ақтоти Раимқулова.

Жамғарма раҳбарининг сўзларига кўра, бундай марказлар туркий миллатга мансуб мамлакатлар ёшлари ўртасида фойдали алоқалар (network) ўрнатади ва маданий алмашинувга ҳисса қўшади.

Эслатиб ўтамиз, Турк маданияти ва мероси жамғармасига аъзо давлатлар сони ортиши маълум.

Сўнгги хабарлар