Туркий Давлатлар Ташкилоти ўз байроғини коинотга юборади

ASTANA. Kazinform — Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) ўз байроғини коинотга юборади. Бу ҳақда ташкилот бош котиби Кубаничбек Омуралиев Бишкекда бўлиб ўтган ТДТга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгаши котибларининг тўртинчи йиғилиши якунлари бўйича журналистларга маълум қилди, деб хабар беради Kabar агентлиги.

Түркі мемлекеттері ұйымы туын ғарышқа жібермек
Фото: Kabar

Унинг сўзларига кўра, ТДТ - туркий дунёнинг минг йиллик тарихи, маданияти ва меросига асосланган ноёб ташкилотдир.

“Ташкилот доирасида ташқи сиёсат, савдо-иқтисодий, қишлоқ хўжалиги, туризм ва ҳаттоки коинот соҳаларини қамраб олувчи 40 дан ортиқ платформалар яратилган. Яқин кунларда биз ТДТ байроғини туркий дунёсининг бирлиги рамзи сифатида коинотга жўнатамиз”, – деди Омуралиев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бишкекда ТДТга аъзо давлатлар диний етакчиларининг учрашуви бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар