Туркистондан Абу-Дабига янги рейс очилди

Туркистондан Абу-Дабига янги рейс очилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Самолёт
Фото: Мақсат Шағырбаев/Kazinform

Арзон чипталар 2023 йил ноябрь ойидан бошлаб wizzair.com сайти ва мобиль иловасида мавжуд. Чипта нархи тахминан 19 минг тенге. Бу 159 БАА дирҳамига тенг.

Самолёт 16 январдан бошлаб Туркистондан Абу-Дабига учади. Парвозлар ҳафтасига 3 марта - сешанба, пайшанба, шанба кунлари замонавий «AirBus 321» ва «A321 ceo» самолётларида амалга оширилади.

Туркистон аэропорти мутахассислари берган маълумотларга кўра, биринчи рейс учун 168 та авиачипта сотилган.

Йўловчилар парвозни учиш вақтидан 3 соат олдин ҳеч қандай комиссиясиз ўзгартиришлари мумкин. Ушбу йўналишда парвоз вақти - 3 соат.

Янги маршрут икки шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари учун сайёҳлик имкониятларини кенгайтиради.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Туркистон халқаро аэропорти Истанбул ва Эл-Қувайтга, шунингдек, мамлакатнинг Астана, Алмати, Ақтау, Ақтўбе, Орал ва Қарағанди ҳаво йўналишларига хизмат кўрсатади.

Муаллиф: Қайрат Зайнишев

Сўнгги хабарлар