Туркистонда Ўрта ер денгизидан келтирилган ўсимликлар ўсади
TÜRKISTAN. Кazinform — Туркистонда ботаника боғига эга “Ёшлар” истироҳат боғи очилди.

Боғ ичидаги ёпиқ иссиқхонада турли қитъалардан келтирилган 70 га яқин ўсимлик тури етиштирилади. Буларга Ўрта ер денгизи, Лотин Америкаси, Европа, Жануби-Шарқий Осиё ва бошқа минтақалар ўсимликлари киради.

Шунингдек, пальма, фикус, тропик, чўл, субтропик ва цитрус ўсимликлари ҳам мавжуд. Боғда қушлар ва балиқлар ҳам бор.
Қолаверса, бу ерда мактаб ўқувчиларининг биология дарсларини ўтиш имконияти мавжуд.

Боғнинг умумий майдони 10,5 гектарни ташкил қилади. Дам олиш масканида скейтборд майдонлари, шахмат клуби, бошқа ўйин майдончалари, шунингдек, 2 километрлик югуриш йўлакчаси ва велосипед йўлаклари мавжуд.

Янги истироҳат боғининг очилиш маросимида иштирок этган вилоят ҳокими Дархан Сатибалди шаҳар аҳолиси ва меҳмонларини яқинлашиб келаётган мамлакатнинг Мустақиллиги куни байрами билан табриклади.
— Маълумки, янги Туркистон вилояти 6 йил аввал ташкил этилган. Бугун Туркистон нафақат вилоят маркази, балки туркий дунёнинг маънавий-маданий марказига айланди. Турли иншоотлар қад ростлаб, уни яхши инфратузилма ва янги архитектурага эга шаҳарга айлантирди. Шаҳарни ободонлаштириш, шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари учун қулай шароит яратиш, Туркистон шаҳрида кўкаламзорлаштириш майдонини кўпайтириш бўйича аниқ ишлар амалга оширилмоқда, – деди вилоят ҳокими Дархан Сатибалди.

Тадбирда қозоғистонлик таниқли санъаткорлар Мадина Садуақасова, Ғазизхон Шекербеков, Маҳмуд Уримбаев иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, Туркистонда пахтанинг элита тури етиштирилиб, тўқимачилик фабрикаси очилиши ҳақида хабар берган эдик.
Муаллиф: Қайрат Зайнишев