Туркистон вилоятидаги 47 кўчага фахрийлар номи берилади
TURKISTAN. Kazinform – Вилоятда Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари ва Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг номини улуғлаш ишлари давом этмоқда. Бу йил йил охиригача 47 кўчага фахрийлар номи берилади.

Республика бўйлаб номлари эъзозланиши лозим бўлган 500 нафар фахрийдан 47 нафари Туркистон вилоятидан кўрсатилган. Асосий танлов талабларидан бири шундаки, улар камида битта орден билан тақдирланган бўлиши керак. Мазкур мезонга мувофиқ вилоятдан 122 нафар фахрийнинг исми-шарифи вазирликка киритилиб, улардан 47 нафари тасдиқланди.
“Айни пайтда туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан кўчаларга фахрийлар номини бериш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу жараён ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирининг 2023 йил 1 июлдаги 211-сон буйруғига асосан амалга оширилмоқда. Ушбу буйруқ аҳоли пунктларига ном бериш, қайта номлаш ёки таркибий қисмларининг транскрипциясини аниқлаштиришда маҳаллий аҳоли фикрини ҳисобга олиш тартибини белгилайди”, – дейилади Туркистон вилояти маданият бошқармаси ахборотида.
Шунингдек, 2020 йил 26 майдаги 149-сон қарори билан тасдиқланган “Мемориал доскалар ўрнатишга рухсат бериш” давлат хизматларини кўрсатиш қоидаларига мувофиқ, маҳаллий ҳокимликлар томонидан тегишли кўчалар бўйлаб фахрийлар ҳақида маълумот берувчи доскалар ва ёдгорлик белгилари ўрнатилади.