Туркистон вилоятида пахта терими бошланди

TÜRKISTAN. Кazinform -Жорий йилда жетисайлик фермерлар Хитой пахтасининг “60” навини экдилар. Бу турдаги пахтанинг ўзига хос хусусияти шундаки, унда толаси кўп, туклар кам.

Мақта терімі
Фото: Бауыржан Найманов

Жетисай туманида пахта теримига биринчилардан бўлиб “Айдар” фермер хўжалиги раиси Ербол Айтуғанов киришди. У 14 гектарига Хитойнинг “60” нави уруғини экди. Бу йил фермер ҳар гектардан ўртача 50 центнердан ҳосил олишни мўлжалламоқда. Сабаби, бу навда олдинги ғўза навларига қараганда толаси кўп, туклари кам. Агар агротехник тадбирлар тўғри бажарилса, мўл ҳосил олиш имконияти юқори.

Мақта терімі
Фото: Бауыржан Найманов

“Жорий йилда оқар сув ва минерал ўғитлар билан боғлиқ масалалар юзага келмагани самарасида ҳосилдорлик яхши. Илгари “Султан”, “Мақтаарал”, “Бухоро” навларини экардик. Маҳсулот 20-25 центнерни ташкил этар эди. Қолганини қуртлар ейишар эди. Бу йил Хитойнинг “60” навини экдик. Кўп маҳсулотлар оламиз”, - дейди Ербол Айтуғанов.

Мақта терімі
Фото: Бауыржан Найманов

Жорий йилда Жетисай туманидаги 79,3 минг гектар суғориладиган ернинг 40,8 минг гектарига пахта экилди. Вилоятда 200 тоннага яқин пахта териб олинди. Теримга 715 та трактор ва 897 та трактор-тиркама, 232 та пахта териш машинаси сафарбар этилди.

Мақта терімі
Фото: Бауыржан Найманов

Ўтган йили 122 минг тонна пахта териб олган жетисайлик деҳқонлар бу йил ҳам ана шу мақсадни амалга ошириш ниятида. Негаки, маҳсулот сифатини ошириш ва сувни тежашда самарали технология сифатида эътироф этилган томчилатиб суғориш усули жорий йилнинг ўтган даврида 2 минг гектарга кўпайтирилди.

Мақта терімі
Фото: Бауыржан Найманов
Мақта терімі
Фото: Бауыржан Найманов
Мақта терімі
Фото: Бауыржан Найманов

Унинг 300 гектардан ортиғи пахтакорларга тегишли.

Сўнгги хабарлар