Туркистон вилоятида гуручни қайта ишлаш цехи ишга туширилди

ASTANA. Kazinform - Жетисай шаҳрида тадбиркор Ақбаян Алтауова гуручни қайта ишлаш цехини очди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.

күріш
Фото: ҚР АШМ

Керакли ускуналар тадбиркорнинг Хитойдан жалб этилган 190 миллион тенге миқдоридаги инвестиция маблағлари ҳисобидан сотиб олинди.

Цехнинг кунлик қуввати - 7 тонна хомашёни қайта ишлаш. Тайёр маҳсулот вилоятдаги чакана савдо шохобчаларида, шунингдек, Чимкент ва Алмати шаҳарларида сотилади.

Тадбиркор давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларидан самарали фойдаланиш орқали ўз бизнесини кенгайтиришни режалаштирган.

Шуни таъкидлаш жоизки, сўнгги 5 йил ичида Жетисай шаҳрига 94,5 миллиард тенге миқдорида инвестициялар жалб этилди.

Жами 8 та лойиҳа амалга оширилди. Келгуси йилларда яна 6 та лойиҳани ишга тушириш режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар