Туркистон вилоятида бронза даврига оид нодир артефактлар топилди

TURKESTAN. Kazinform – Ордабаси туманидаги Бугун сув омбори ҳудудида олиб борилган археологик қазишмалар давомида олимлар бронза даврига оид қимматли топилмаларни аниқлади.

Уникальные артефакты бронзового века найдены в Туркестанской области
Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Артефактлар орасида 40-60 минг йил илгариги тош асбоблар, олтин қопламали безаклар, бронза билак узуклар ва турмуш буюмлари, жангчи қурол-аслаҳаси, шунингдек, ўрта асрларга оид мис тангалар бор.

Уникальные артефакты бронзового века найдены в Туркестанской области
Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Илмий экспедицияга Жанубий Қозоғистон педагогика университети (О. Жанибеков номидаги) профессори, машҳур археолог Александр Подушкин раҳбарлик қилмоқда. Унинг айтишича, миқёси жиҳатидан бундай топилмалар Марказий Осиёда биринчи марта айнан Ордабаси туманида аниқланди.

Уникальные артефакты бронзового века найдены в Туркестанской области
Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

“Бу экспонатлар аҳоли бронза даврида нафақат металлургия ва қуйма ишлаб чиқаришни, балки заргарлик санъатининг асосларини ҳам билганидан далолат беради. Бу эса аждодларимиз жуда юқори даражада ривожланганини ва Ордабаси тумани қадимий цивилизация ҳамда маданиятнинг йирик марказларидан бири бўлганини тасдиқлайди”, — деди археолог.

Уникальные артефакты бронзового века найдены в Туркестанской области
Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Барча топилмалар лаборатория таҳлилларидан сўнг «Ордабасы» миллий тарихий-маданий қўриқхонаси фондига топширилади.

Уникальные артефакты бронзового века найдены в Туркестанской области
Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги
Уникальные артефакты бронзового века найдены в Туркестанской области
Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги
Сўнгги хабарлар