Туркистон вилоятида бир миллионга яқин болага Миллий жамғармадан 100 АҚШ доллари берилди

Миллий жамғарма
Фото: Kazinform

TÚRKİSTAN. Кazinform – Жорий йилда Туркистон вилоятида 922 841 нафар бола Миллий жамғармадан маблағ олди. Бу ҳақда “Ягона жамғариб бориладиган пенсия жамғармаси” АЖ Туркистон вилояти филиали директори ўринбосари Асилбек Ошанов маълум қилди.

Қозоғистон Республикаси фуқаролари бўлган 18 ёшгача барча болаларга 1 февралда ҚР Миллий жамғармасидан дастлабки маблағлар ўтказилди. Дастур мамлакат бўйлаб 6 миллион 919 минг 131 нафар, Туркистон вилоятида эса 922 минг 841 нафар бола иштирокчиси сифатида рўйхатга олинган. Уларнинг барчасига бир хил миқдорда 100 доллар ва 52 цент берилди.

“Ҳар йили Миллий жамғарма ва инвестиция даромадларининг ўсиши ҳисобига бу миқдор ортиб боради. Ҳисобдаги пуллар бола вояга етганидан кейин уй-жой ёки ўқиш учун ишлатилиши мумкин. Умуман олганда, ўтган йили Миллий жамғарманинг йиллик инвестиция даромади 1 миллиард 390 миллион АҚШ долларини ташкил этди”, – дейди Асилбек Ошанов.

Муаллиф: Қайрат Зайнишев

Сўнгги хабарлар