Туркистон вилояти вакцинация бўйича Қозоғистонда етакчи ҳудудга айланди
Сўнгги икки ҳафта ичида ҳудудда COVID-19 инфекциясини юқтириш даражаси 440 ҳолатдан 225 ҳолатгача, яъни икки баравар камайди.
Бугунги кунга келиб, тахминан 293 минг (91%) киши вакцинанинг 1-компоненти билан эмланган.
Феврал ойидан бери Туркистон вилоятига жами 321 мингдан ортиқ дозада вакцина етказиб берилган.
Бундан ташқари, феврал ойидан бери тахминан 120 минг киши(75%) 160 мингга яқин дозада эмланган.
Маҳаллий QazVac вакцинаси билан 2000 киши (100%) 1- компонент, 879 (44%) киши 2-компонент билан эмланган.
Май ойида Hayat Vax вакцинасининг 43 000 дозаси етказилди. 1-компонент 100% фойдаланилди. 15 мингга яқин киши (35%) 2-компонентни қабул қилди.
Туркистон вилоятида 185 минг дозада Спутник V (Россия) ва 752 минг дозани ташкил этадиган QazVac маҳаллий вакцинаси билан таъминлаш режалаштирилмоқда.
Вакцинани сақлаш ва ташиш шартларига қатъий риоя қилинган ҳолда, жами 128 пунктда эмлаш ишлари олиб борилмоқда.