Турк дунёси учун умумий адабиёт, география ва тарих дарсликлари ёзилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда туркийзабон халқларга умумий адабиёт, география ва тарих дарслиги ўқитилади. Бу ҳақда Халқаро туркий академия президенти Дархан Қидирали маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Қазишув ишлари давомида Давлат раҳбари махсус телефон орқали табриклади. Шу билан бирга, Давлат маслаҳатчиси ҳам ўзининг илиқ табрикларини йўллади. Шунингдек, узоқ-яқин юртлардан қардошлар қўнғироқ қилиб, қувончларини баҳам кўришмоқда. Бундан ташқари, яқинда туркий дунё учун умумий адабиёт, география ва тарих дарсликларини ёздик. Вазирликларимиз томонидан имзоланди ва тасдиқланди. Бу дарсликлар Озарбайжонда аллақачон ўқитилаяпти. Энди Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия мактабларида тўлиқ жорий қилинади. Буни академиямизнинг энг кўзга кўринган ишларидан бири деб билишимиз мумкин», — деди Дархан Қидирали.

Фото: ortcom.kz

Сўнгги хабарлар