Туман, яхвонлик: Қозоғистоннинг 16 вилоятида об-ҳаво ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди
ASTANA. Kazinform – 2 декабрда Қозоғистоннинг 16 вилоятида об-ҳаво ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди, деб хабар беради Қазгидромет.
2-3 декабрь кунлари Туркистон вилоятининг ғарбида, жанубида ва тоғли ҳудудларида туман тушади. Туркистон шаҳрида кечаси ва эрталаб туман бўлади.
2 декабрда Ақтўбе вилоятининг шимолида ва шарқида туман тушади.
Шимолий Қозоғистон вилоятининг ғарбий қисмида кундузи йўлларда яхвонлик ҳосил бўлиши мумкин. Вилоятнинг ғарбида, шимолида ва шарқида, шунингдек, Петропавл шаҳрида ҳам туман тушади.
Атирау вилоятининг ғарбий қисмида кечаси ва эрталаб туман тушади.
Ақмола вилоятининг шимолида ва шарқида кечаси, кундузи эса минтақанинг ғарбида, шимолида ва шарқида йўлларда яхвонлик ҳосил бўлиши мумкин. Вилоятнинг ғарбида, шимолида ва шарқида ҳамда Кўкшетау шаҳрида туман тушади.
Абай вилоятининг шарқида ва жанубида кечаси ва эрталаб туман бўлиши кутилмоқда. Эрталаб ва кундузи шамол шарқдан, жануби-шарқдан вилоятнинг шимолида ва марказида 15-20 м/с тезликда эсади.
Шарқий Қозоғистон вилоятининг шимолида ва жанубида кечаси ва эрталаб туман бўлиши кутилмоқда. Вилоятнинг жануби-шарқида кундузи шарқдан, жануби-шарқий шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди.
Қизилўрда вилояти шимоли ва марказида туман тушиши мумкин. Қизилўрда шаҳрида ҳам вақти-вақти билан туман тушади.
Ғарбий Қозоғистон вилоятининг ғарбида, шимолида ва шарқида ҳамда Орал шаҳрида туман бўлиши мумкин.
Алмати вилоятининг жанубида ва тоғли ҳудудларида кечаси ва эрталаб туман бўлиши кутилмоқда.
Қарағанди вилоятининг ғарбида ва шимолида эрталаб ва кундузи йўлларда яхвонлик ҳосил бўлиши мумкин. Вилоятнинг шимолида ва шарқида туман бўлиши кутилмоқда. Қарағанди шаҳрида ҳам вақти-вақти билан туман тушади.
Павлодар вилоятининг шимолида, ғарбида ва шарқий қисмида, Павлодар шаҳрида туман бўлиши кутилмоқда.
Улитау вилоятининг шимолида, шарқида ва марказида туман бўлиши кутилмоқда.
Манғистау вилоятининг ғарбида кундузи кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб вилоятнинг шимоли-шарқида ва марказида туман тушади. Ақтау шаҳрида кундузи вақти-вақти билан кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Қостанай вилоятининг шимолий қисмида йўлларда яхвонлик ҳосил бўлиши мумкин. Вилоятнинг ғарбида, шимолида ва шарқий қисмида туман бўлиши кутилмоқда. Қостанай шаҳрида кечаси ер музлаши ва туман тушашиши кузатилади.
Астана шаҳрида туман бўлиши кутилмоқда.
Жетису вилоятининг шарқида ва тоғли ҳудудларида кечаси ва эрталаб туман бўлиши кутилмоқда. Алакўл кўллари ҳудудида шимоли-шарқий шамол 15-20 м/с тезликда эсади.