Цинциннати турниридаги сенсация: Путинцева дунёнинг 2-ракеткасини мағлуб этди

Уимблдон: Юлия Путинцева әлемнің экс 1-ракеткасын жеңді
Фото: ҚТФ

ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг иккинчи, жаҳоннинг 33-ракеткаси Юлия Путинцева Цинциннатида (АҚШ) WТА 1000 турнирининг учинчи босқичига йўл олди.

Қозоғистонлик теннисчи иккинчи даврада дунёнинг 2-ракеткаси америкалик Кори Гауффни мағлубиятга учратиб, сенсация яратди.

Биринчи партияда Путинцева 6:4 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, иккинчи партияда Гауфф 6:2 ҳисобида зафар қучди.

Учинчи, ҳал қилувчи сетда Путинцева ғалаба қозонди - 6:4.

Бир соату 54 дақиқа давом этган шиддатли беллашувда Юлия 1 та эйс билан 8 та брейк-пойнтдан 5 тасини фойдаланди. Гауфф 8 та эйс амалга оширди ва 12 та брейк-пойнтдан 5 тасини қайд этди.

Юлия Путинцева чорак финалга чиқиш учун жаҳоннинг собиқ иккинчи ва ҳозирда 37-ракеткаси испаниялик Паула Бадоса билан куч синашади.

Ю.Путинцева ТОП-20 га кирмаган бўлса-да, 40 йил ичида дунёнинг энг яхши икки теннисчисини мағлуб этган тўртинчи спортчига айланди. Бунгача Уимблдонда Юлия дунёнинг 1-ракеткаси, Польша вакили Ига Швентекни мағлуб этганди. Бу натижага аввалроқ испаниялик Гарбинье Мугуруса (2014), россиялик Екатерина Макарова (2017) ва чехиялик Каролина Мухова эришган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик теннисчи Жибек Қуламбаева Сербияда рақибини яққол устунлик билан мағлуб этиб, чорак финалга чиққани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар
telegram