Жибек Қуламбаева Сербиядаги турнирнинг чорак финалига чиқди
ASTANА. Кazinform — Қозоғистонлик теннисчи, дунёнинг 427-ракеткаси, 24 ёшли Жибек Қуламбаева Куршумлия-Баня (Сербия) ITF W75 турнирининг чорак финалига йўлланма олди.
Қозоғистонлик теннисчи учинчи босқичда дунё рейтингида 431-ўринни эгаллаб турган франциялик Сара Цакаревичга қарши кортга чиқди.
Жибек рақибини 6:1, 6:3 ҳисобида яққол устунлик билан мағлуб этди. Учрашув 1 соат 24 дақиқа давом этди. Қуламбаева мусобақа давомида 8 та брейкга эришди.
Жибек Қуламбаева ярим финалга чиқиш учун жаҳон рейтингида 249-ўринни эгаллаб турган, ушбу мусобақанинг 2-ракеткаси, хорватиялик Тена Лукас билан куч синашади.
Қозоғистонлик теннисчи аллақачон WTA Live рейтингида ТОП-400 га кирган ва 398-ўринни эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Михаил Кукушкин АҚШда Олимпиада совриндорини мағлуб этиб, чорак финалга чиққани ҳақида ёзган эдик.