Трамп ва Путин телефон орқали гаплашди

ASTANA. Kazinform – Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали гаплашди.

Дональд Трамп пен Владимир Путинмен телефон арқылы сөйлесті
Фото: Kazinform

“Ҳозиргина Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали гаплашдим. Қўнғироқ тахминан бир соат ўн беш дақиқа давом этди. Биз Украинадаги Россия самолётларига қилинган ҳужумни, шунингдек, ҳар икки томоннинг бошқа ҳужумларини муҳокама қилдик. Суҳбат яхши бўлди, лекин тезда тинчликка олиб келадиган тарзда эмас. Президент Путин яқинда аэродромларга қилинган ҳужумга жавоб беришга мажбур бўлишини айтди”, — деб ёзди Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Трамп, шунингдек, суҳбатга Эрон ва ядровий қурол масаласини ҳал қилиш учун вақт оз қолганини ва бу ҳақда қарорни тезда қабул қилиш кераклигини айтди.

“Мен президент Путинга Эрон ядро қуролига эга бўлмаслиги кераклигини айтдим ва ўйлайманки, биз бу борада ўзаро тушунишга эришдик. Президент Путин Эрон билан музокараларда иштирок этишни ва жараённи тезлаштиришга ёрдам беришни таклиф қилди. Ўйлайманки, Эрон бу жуда муҳим масала бўйича қарор қабул қилиш билан шуғулланмоқда ва бизга тез орада аниқ жавоб керак бўлади”, – деди Трамп.

Кремль Путин ва Трамп телефон орқали гаплашганини тасдиқлади, деб ёзади ТАСС.

Сўнгги хабарлар